O’zbekiston Respublikasining Buyuk
Britaniya va Shimoliy Irlandiya
Birlashgan Qirolligidagi Elchixonasi
ENG O’ZB РУС









Valyutalar kursi (UZS)   15.07.2018
  CB Buy Sell
GBP 2897.79 2898.00 2941.00
EUR 2456.73 2457.00 2493.00
USD 1832.19 1845.00 1851.00
JPY 224.34 225.00 228.37

Ob-havo (Toshkent) 15.07.2018
Today


, -18 °C
:
, -18°C
Precipitation: %

High -18°C
Low -18°C

High -18°C
Low -18°C

Буюк Британияда "Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" ҳужжатли фильмнинг намоиши.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
11-12 октябрь кунлари Лондон шаҳрида Ўрта асрлар буюк алломаси ва мутафаккири Мирзо Улуғбек ҳаёти ва илмий мероси ҳақида ҳикоя қилувчи “Мирзо Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон” ҳужжатли фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимлари Британия пойтахтининг «Regent Street Cinema» кинотеатри ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг кинозалида бўлиб ўтди.
 
Вестминстер университетининг «Regent Street Cinema» кинотеатри 1848 йилда ташкил этилган, ва дунёдаги энг қадимий кинотеатрларидан биридир. У Британия кинематографиясининг юраги бўлиб ҳисобланади.
 
Фильм тақдимотида Британия парламенти вакиллари, жамоат ва давлат арбоблари, академик доира вакиллари, чет эл элчилари ҳамда туристик компаниялар ва оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар. Тадбирда шунингдек 2016 йилда мазкур фильмнинг съёмкалари ўтказилган Британия музейи, Бодлеан кутубхонаси, Оксфорд университетининг Сент-Жонс коллежи музейининг эксперт ва олимлари иштирок этдилар.
 
12 октябрьда ҳужжатли фильм Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг бош қараргохида ҳам намойиш этилди. Лондон-ситининг марказида бўлиб ўтган ушбу тадбирда банк рахбарияти ва ходимлари, бизнес доира вакиллари, Лондон-ситининг йирик компаниялари, Буюк Британия, Ирландия ва Норвегиядаги ўзбек диаспорасининг вакиллари, жами 300га яқин мехмонлар иштирок этдилар.
Фильм продюсери Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева:
 
"Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси, Вестминстер университети, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда ушбу тақдимотни ташкил этишда ўз ҳиссасини қўшган барча инсонларга миннатдорлигимни билдираман. Буюк аллома ва сулҳпарвар ҳукмдор, Шарқ Ренессанси даврининг энг ёрқин намоёндаларидан бири, кашфиётлари мана неча асрдирки инсониятни хайратга солиб келаётган шахснинг ҳаёти ва илмий фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи кинокартина дунё ҳамжамиятининг Ўзбекистон бой тарихий ва маданий меросига ҳамда мамлакатимизга туристик йўналишлардан бири сифатидаги қизиқишини бундан кейин ҳам ортиб бораверишига ўз ҳиссасини қўшади, деб умид қиламан".
 
Мазкур кинокартина 74-чи Венеция кинофестивалида “Энг яхши хорижий ҳужжатли фильми” номинациясида “Кинео” мукофотига сазовор бўлди ҳамда Искья оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивальда “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинациясида ғолиб бўлди.
 
⇐ Bo’limga qaytish

















Assosiy | Biz bilan bog’lanish | Sayt tuzilmasi | Izlash

© 2008 — 2018. O’ZBEKISTON RESPUBLIKASINING BUYUK BRITANIYA VA SHIMOLIY IRLANDIYA BIRLASHGAN
QIROLLIGIDAGI ELCHIXONASI
41 Holland Park, London, W11 3RP United Kingdom
Tel: +44 (0) 2072297679 | Fax: +44 (0) 2072297029 | Email: info@uzbekembassy.org
Konsulik bo’limi | Tel: 08714681100 | Email: consul@uzbekembassy.org
© 2008 - 2016 Barcha huquqlar himoyalangan.