O’zbekiston Respublikasining Buyuk
Britaniya va Shimoliy Irlandiya
Birlashgan Qirolligidagi Elchixonasi
ENG O’ZB РУС









Valyutalar kursi (UZS)   20.08.2017
  CB Buy Sell
GBP 2897.79 2898.00 2941.00
EUR 2456.73 2457.00 2493.00
USD 1832.19 1845.00 1851.00
JPY 224.34 225.00 228.37

Ob-havo (Toshkent) 20.08.2017
Today


, -18 °C
:
, -18°C
Precipitation: %

High -18°C
Low -18°C

High -18°C
Low -18°C

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2015й. 29 мартда бўлиб ўтадиган Президент сайловларида иштирок этиш учун таклиф этиладилар!

Якшанба, 2015 йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.  
 
Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунига мувофик, Ўзбекистон фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар. Бу ҳуқуқ фуқароларнинг референдумларда, Ўзбекистон Президенти сайловида ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари сайловида қатнашиши орқали амалга оширилади.
 
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий мавқеи, ирқий ва миллий мансублиги, жинси, маълумоти, тили, динга муносабати, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Олий Мажлиснинг тўрт сиёсий партияси томонидан Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун тақдим этилган номзодларни рўйхатга олди (кўчириб олиш).
 
Ҳар бир кандидатнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурлари билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин: http://elections.uz/uzb/events/candidates/
 
Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси қошида 14-сон Тошкент шаҳар сайлов округига бириктирилган 23-сон Сайлов участкаси тузилган. Қуйидаги таркибда Участка сайлов комиссияси тузилган:
 
1) Отабек Акбаров, Ўзбекистон Элчиси, комиссия раиси;
2) Жамшед Сафаров, Элчихона маслаҳатчиси, комиссия аъзоси;
3) Султонбек Имамов, Элчихона биринчи котиби, комиссия аъзоси;
4) Рустам Исмаилов, Элчихона иккинчи котиби-консули, комиссия аъзоси;
5) Отабек Хожиматов, Элчихона атташеси, комиссия котиби;
6) Акмал Саатов, Элчихона катта бухгалтери, комиссия аъзоси.
 
23-сон Сайлов участкаси координатлари:
Манзили: Embassy of the Republic of Uzbekistan, 41 Holland Park, W11 3RP London.
Телефон: +44 (0) 2072297679
Факс: +44 (0) 2072297029
Вебсайт: www.uzbekembassy.org
Электрон почта: info@uzbekembassy.org
 
23-сон Сайлов участкаси 2015 йил 29 март куни Лондон вақти билан соат 06:00 дан 20:00 гача фаолият олиб боради. Сайлов участкасида сайловга бағишланган батафсил маълумот, санъат кўргазмаси жойлаштирилади, ҳамда палов ва бошқа узбек миллий таомлари ва ичимликларига бой байрамона стол ёзилади.  
 
Ҳурматли ватандошлар! Сизларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун таклиф этамиз!
 
Сайловда қатнашиш учун фуқаронинг бевосита иштирок этиши ва амалдаги Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлиши талаб этилади. Сайловда аввал Элчихонанинг консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда, Буюк Британияда вақтинча яшаётган ва шу вақтгача рўйхатдан ўтмаган фуқаролари, масалан – туристлар, хизмат сафаридагилар ва бошқалар, иштирок этишлари мумкин. Буюк Британия, Норвегия ва Ирландияда доимий ёки вақтинчалик яшаётган Ўзбекистон фуқаролари учун сайлов куни консуллик рўйхатидан ўтиш таклиф этилади.
 
           
Ўзбекистон Республикасининг Лондондаги элчихонаси
⇐ Bo’limga qaytish

















Assosiy | Biz bilan bog’lanish | Sayt tuzilmasi | Izlash

© 2008 — 2017. O’ZBEKISTON RESPUBLIKASINING BUYUK BRITANIYA VA SHIMOLIY IRLANDIYA BIRLASHGAN
QIROLLIGIDAGI ELCHIXONASI
41 Holland Park, London, W11 3RP United Kingdom
Tel: +44 (0) 2072297679 | Fax: +44 (0) 2072297029 | Email: info@uzbekembassy.org
Konsulik bo’limi | Tel: 08714681100 | Email: consul@uzbekembassy.org
© 2008 - 2016 Barcha huquqlar himoyalangan.